Муҳаммад Салоҳ аниқ «Реал»га ўтади, трансфер суммаси маълум

«Реал» «Ливерпуль» билан Муҳаммад Салоҳ трансфери борасида келишувга эришган. Бу ҳақда Don Balon хабар тарқатмоқда.

Манба маълумотига кўра, мадридликлар клуби 25 ёшли ушбу футболчи учун 175 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр.

Қайд этилишича, футболчининг ўзи ҳам мадридликлар клуби президенти Флорентино Пересга «Реал»га ўтишни ваъда қилган.

Жорий мавсумда Салоҳ барча турнирлар доирасида 50 учрашувда майдонга тушди ва 43 гол уриб, 15 голга ҳаммуаллифлик қилди.