Муҳаммад Салоҳнинг «Ливерпуль» клубидаги маоши ошкор қилинди

«Ливерпуль» клуби ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ ва ҳимоячи Виргил ван Дейк шартномасида жуда сахий бонусларни белгилаб қўйгани маълум бўлди.

Хусусан, Ван Дейк 15та «қуруқ» ўйин ўтказса, 250 минг фунт ишлаб олади. Бундан ташқари, 18та ўйин учун 375 минг, 20та ўйин учун 500 минг, 22та ўйин учун эса 750 минг фунт ишлаб олиши мумкин. Жорий мавсумда «Ливерпуль» голландиялик футболчи билан 8та ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Муҳаммад Салоҳ ҳафтасига 123 минг фунт ёки йилига 6,4 миллион фунт маош олади. Агар у гол + узатма тизимида 35 очко йиғса, 2,5 миллион фунт бонус олиши белгилаб қўйилган эди. Салоҳ бу маррага аллақачон етиб бўлган.