Салоҳ АПЛда мутлақ рекорд ўрнатди

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия чемпионатининг охирги турида «Брайтон»га қарши кечаётган учрашувда ҳисобни очди (1:0, биринчи бўлим).

Бу гол ушбу мисрлик футболчи учун АПЛнинг жорий мавсумида урилган 32-гол бўлди. Салоҳ шу тариқа, лиганинг бир мавсумида энг кўп гол уриш рекордини ўрнатди.

Бунгача у Луис Суарес, Криштиану Роналду ва Алан Ширер каби футболчилар билан биргаликда 31талик рекордни бўлишиб турганди.