«Тоттенҳэм» 9 та гол урилган ўйинда ғалаба қозонди…

Бугун, 13 май санасида Англияда навбатдаги футбол мавсуми якунланди.

Мавсумнинг сўнгги 38-тури ўта қувноқ даражада ўтди. Жумладан, «Тоттенҳэм» «Лестер»ни қабул қилган ўйинда мухлислар 9 та гол кўришга муваффақ бўлди. Учрашув 5:4 ҳисобида «шпорлар» фойдасига ҳал бўлди. Шу тариқа Маурисио Почеттино шогирдлари мавсумни 3-ўринда якунлаш билан бирга Европа Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга киритди.

«Челси» эса «Ньюкасл» меҳмони бўлиб, 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва келаси мавсумда Европа Лигасида ўйнайдиган бўлди.

Муддатидан аввал Англия чемпиони бўлган «Манчестер Сити» эса сафарда «Саутгемптон»ни мағлуб этиб, мавсумни 100 очко тўплаган ҳолда якунлади. Гвардиола шогирдлари, шунингдек, энг яхши голлар нисбатини ҳам ўзиники қилди. «Шаҳарликлар» 106 та гол уриб, ўз дарвозасидан 27 та гол олиб чиқди. Тўплар нисбати: + 79.

Клопп бошлиқ «Ливерпуль» мавсумни «Брайтон»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда 4-ўринда якунлади ва  Европа Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга киритди.

Жозе Моуриньо бошчилигидаги «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Уотфорд»ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда мавсумни иккинчи ўринда якунлади.

Англия премер лигаси

38-тур беллашувлари

13 май, якшанба

«Бёрнли» — «Борнмут» 1:2

Голлар: 1:0 – 39 Вуд, 1:1 – 74 Кинг, 1:2 – 90 Уилсон.

«Кристал Пэлас» — «Вест Бромвич» 2:0

Голлар: 1:0 – 70 Заха, 2:0 – 78 ван Анхолт.

«Хаддерфилд» — «Арсенал» 0:1

Гол: 0:1 – 38 Обамеянг.

«Ливерпуль» — «Брайтон» 4:0

Голлар: 1:0 – 26 Салоҳ, 2:0 – 40 Ловрен, 3:0 – 53 Соланке, 4:0 – 85 Робертсон.

«Манчестер Юнятед» — «Уотфорд» 1:0

Гол: 1:0 – 34 Рэшфорд.

«Ньюкасл» — «Челси» 3:0

Голлар: 1:0 – 23 Гейл, 2:0 – 59 Перес, 3:0 – 63 Перес.

«Саутгемптон» — «Манчестер Сити» 0:1

Гол: 0:1 – 90 Габриэль Жезус.

«Суонси Сити» — «Сток Сити» 1:2

Голлар: 1:0 – 14 Кинг, 1:1 – 31 Ндиае, 1:2 – 41 Крауч.

«Тоттенҳэм» — «Лестер» 5:4

Голлар: 0:1 – 4 Варди, 1:1 – 7 Кейн, 1:2 – 16 Марез, 1:3 – 47 Ихеаначо, 2:3 – 49 Ламела, 3:3 – 53, автогол Фукс, 4:3 – 60 Ламела, 4:4 – 73 Варди, 5:4 – 76 Кейн.

«Вест Ҳэм» — «Эвертон» 3:1

Голлар: 1:0 – 39 Лансини, 2:0 – 63 Арнаутович, 2:1 – 74 Няссе, 3:1 – 82 Лансини.