«Челси» Англия Кубогини қўлга киритди

«Уэмбли» стадионида Англия Кубоги финали ўтказилди.

Унда «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари беллашди. Ҳар иккала жамоа эҳтиёткорона ҳаракат қилиб, асосий эътиборни ҳимояга қаратишди. Натижада, ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди.

22-дақиқада Эден Азар томонидан пенальтидан урилган гол «Челси»га ғалаба ва кубокни келтирди.

Англия Кубоги. Финал

Челси – Манчестер Юнайтед 1:0 
19 май, «Уэмбли» стадиони

Гол: 1:0 – 22, пенальти Азар.

Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Кэйхилл, Рюдигер, Мозес, Азар (Виллиан, 90), Фабрегас, Канте, Бакайоко, Алонсо, Жиру (Мората, 89).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Жонс (Мата, 87), Смоллинг, Валенсия, Янг, Погба, Матич, Лингард (Марсьяль, 73), Эррера, Санчес, Рэшфорд (Лукаку, 73).
Огоҳлантиришлар: Жонс (21), Валенсия (58).