Қаҳрамон Қуронбоев: Водийдаги тўй кортежини тўхтатиб, келин-куёвни таксига ўтқазиб юбордим

8329

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев 5 июнь куни оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда иттифоқ раиси бугунги кунда тўйларнинг дабдабали ўтказилаётгани энг долзарб муаммолардан бири эканлигини таъкидлади.

«Тўйланинг дабдабали ўтлазилаётганига биз айбдормиз, мен айбдорман, иттифоқ айбдор. Энг катта муаммо ёшларда! Агар биз ёшларга тўғри тушунча берганимизда тўйлар бундай дабдабали ўтмаган бўлар эди.

Қанча ота-оналар қизининг, оғлининг гапига кириб, тўй ўтказган ва охир-оқибатда қанча қарзга ботган. Шунинг учун биз апрель май ойларида 288 та намунавий тўй ўтказдик. Бу ҳали ҳеч нарса эмас.

Андижон, Фарғона ва Наманганда юрганимда кўчада тўй кортежини кўриб қолдим. Шунда машиналарни ҳаммасини тўхтатдим-да, келин билан куёвни тушириб, таксига ўтқазиб, жўнатиб юбордим. Қолган машиналарни эса орқага қайтардим. Шунақанги дабдаба энди, кўчада ҳеч кимга йўл бермайди. Майли, мени ёмон кўрсин, Ёшлар иттифоқининг вилоят бўлими раҳбарини ёмон кўрсин, лекин тартиб керак-ку! Агар ёшларни биз тарбилай олмасак, Ёшлар иттифоқи тарбиялай олмаса биз жойимизни бўшатиб беришимизга тўғри келади», — дейди Қаҳрамон Қуронбоев.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

3 Шарҳлар

  1. А ука узинг ахлок одобинг йук экану кандай ёшларни одобга чакирасан гапларинга мани йукку кайси конун буйича бу ишларни килдинг изох ёзаётган ёшларча эмас экан аклинг

  2. В Европе свадебных кортежей не существует там одна единственная машина с женихом и невестой это наша молодежь любят излишнею показуху.Элементарно возьмём Турцию европейское мусульманское государство но таких излишеств на свадьбах нет. И когда дают свадьбу молодым родители говорят мой ребенок не хуже и начинается показуха выставление своего богатства могущества ИТ.д сами родители портят своих детей заставляя выставлять свою показную роскошь.Надо уметь детям говорить нет и жить по средствам а не потому что сделал сосед,брат,сами ИТ.д.
    на свадьбу

  3. Ассалому алайкум Қаҳрамон ака бизлар вояга етганларни энди тарбия қила олмаймиз чунки улар эвропа маданиятидан бошқа нарсани билишмайди чунки уларни шунга бизлар ўргатдик уларнинг кийиниши йуриш туриши уй қуриши тўй қилиши фарзанд кутиши ва унга исм қўшиш уни тарбия қилишни ҳам овропадан ўрганишайапти. Агар уларни бизлар ўзимиз тарбия қилмасак ёшлигидан боғчадан бошлаб дийнимизни ўргатмасак қадриятларимизни ўргатмасак улар қўштирноқ ичидаги маданият билан улғайса барча уринишларимиз бекор

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

19 − sixteen =