Шавкат Мирзиёев: «Бор-йўғи бир миллиард икки юз миллион сўм бўладиган нарса учун бутун дунёга шарманда бўлганмиз»

9356

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 21 июнь куни тармоқлар ва ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш натижалари таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда президент Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимовдан ҳисобот қабул қилган. Суҳбат давомида президент вилоят ҳокимидан пахта кластерлари бўйича фикрини сўраган.

Шавкат Мирзиёев: – Вилоятда қанча пахта кластерига талаб бор?

Ғуломжон Ибрагимов: – Ҳозирча биттаси ишлаяпти. Қоган туманларнинг барчаси талаб бор.

Шавкат Мирзиёев: Тайёрлаяпсанми?

Ғуломжон Ибрагимов: – Ҳа, тайёрланаяпти.

Шавкат Мирзиёев: – Ўша битта кластер қанақа ишлаяпти?

Ғуломжон Ибрагимов: – Яхши ишлаяпти, Шавкат Миромонович. Давлатники билан бунинг фарқи бор.

Шавкат Мирзиёев: – Албатта фарқи бўлади. Эгаси бор энди, эртага пахта теримида эгаси бўлади. Ҳозирдан теримни ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, жой жойига қўйиш керак. Билиб қўйинглар, энди мактаб, коллеж, шифохона, олийгоҳ, ҳеч қайси пахта теримига чиқмайди.

Менга керакмас, унақа пахтаям, унақа ютуқларинг ҳам керакмас. Бутун умр ўз-ўзимизни шарманда қилиб келдик. Бор йўғи бир миллиард икки юз миллион сўм бўладиган нарса учун бутун дунёга шарманда бўлганмиз. Болалар меҳнати, мажбурий меҳнат. Кимга керак эди бу? Менга умуман керак эмас, далада қолиб кетсин эди ундан кўра. Кластер ўзи териб олсин, ўзи сотсин.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

4 Шарҳлар

  1. Аллох сиздан Рози булсин хурматли Шавкат Миромонович. Аллох умрингизни узок ризкингизни баланд Узбекистан халки бахтига доим сог саломат булинг

  2. Ассалому алайкум, Аллох рози булсин сиздан хурматли Юртбошим, бизнинг конунларимиз жуда мукаммал ва жахон конунларига урнак буладигон конунлардир факат унга жамият амал килса ,жамият халк маьнфатини устун куйса конституциямизда айтилганде халк хам жамиятга ,эртанги кунига ишонч билан яшайди мана шу сиёсатни амалга оширишда каттик этибор караётганиз бизларни ватанга буган мухаббат ,ёшларга шижоат билан ватан учун хизмат килишга кучига куч кушилмокда.Умрингиз узок ва согсаломат булинг бахтимизга!

  3. Умрингиз узоқ бўлсин хурматли Шавкат Миромонович……..Халқингиз хар доим сизни хар бир қарорларингизни катта кувонч билан кутиб олябди ва халққа бўлган инсонларга уларнинг турмушини ўзгартиришга яхши яшашини таминлашга катта этибор қаратаётганингизни хис этиб яшаябди….
    Шуни билингки халқингиз хар доим СИЗ билан бирга….

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

10 + 17 =