«Ёшлар» телеканалида эфирга узатилган сериал ижодкорлари 3 ойдан буён иш ҳақини ололмаяпти

329

Тармоқларда блогерлар чемпионати ғолибларининг мукофот пулини олмагани ҳақидаги мемлар тарқалди. «Ҳа, чиндан ҳам олмадик. У-ку, 10-15 кунлик гап. Менда ундан ҳам қизиқроқ шунга ўхшаш ҳолат мавжуд. Хуллас, “Ёшлар” телеканалида “Марказ” номли ҳажвий сериал (ситком) суратга олдик. Олти ойлик машаққатли съёмка жараёнларидан сўнг, март ойида 16 сериялик 1-фасли эфирга узатилди. Сериал ҳақида танқиддан кўра, яхши фикрларни кўпроқ эшитдик (майли-да, ўзимизни мақтаб олайлик) Ўша сериалда мен сценарий муаллифлари қаторида бор эдим(Татьяна Алиева, Аброр Гулямов ва мен). Суратга олиш машаққати ва қийинчилигини шу соҳада озгина ишлаб кўрган одам жуда яхши билади. Бу ҳақда ортиқча гапириб ўтирмайман ва асл масалага ўтаман», деб бир гуруҳ ижодкорлар номидан блогер Муслим Мирзажонов Facebook’даги ўзининг саҳифасида хабар қолдирган.

“Мартни ҳисобдан чиқарганда орадан 3 ой вақт ўтди. Бироқ ижодий ишимизга ҳали ҳам ҳақ (гонорар) тўланмади. Эрта, индин, келаси ой, деб 3 ой ҳам ўтиб кетибди. Кулгули-а? Шундоқ нуфузли телеканал ишчиларига берадиган гонорарни шунча вақт чўзса. Бу ҳақида канал директори Мадамин Сафаров билан гаплашилди, ҳатто телерадиокомпания раисигача чиқилди. Канал раҳбарининг менга шахсан “Кичкина сумма эмас, имкон бўлиши билан, албатта берамиз”, деб ёзганига ҳам 2 ойча бўлдиёв. Аммо ўша интиқ “лаҳзалар” ҳали ҳануз бардавом…

Постановкачи режиссёрлар Шуҳрат Рашидов, Элёр Тўлаганов, операторлар Жасур Маҳаматбеков, Даврон Исломбеков, актёрлар жамоаси (Аброр Гулямов, Малика Авезова, Рустам Ҳасанбоев, Анвар Салимов, Мадраҳим Каримов, Наргиза Бакаева, Қаҳрамон Ҳайдаров, Муҳайё Мирзаева, ва бошқалар), муҳаррирлар Илҳом Абдураҳимов, Отабек Абдуллажонов ва бошқа кўплаб ижодкорлар ярим йил шу лойиҳада меҳнат қилишди. Кечаю кундуз тасвирга олиш, монтаж ишлари бўлиб ўтди. Осон бўлмади! Ярим йил телеканалнинг расмий ходимлари арзимаган қуруқ ойликка ишлашди, гонорар ишлашнинг бошқа йўлларига вақт бўлмади. Бироқ тўловга келганда аввалги талабчанлик сингари рағбати бўлмади. Жараён аччиқ ичакдек чўзилиб келяпти. Сабрда ҳам чегара бор.

“Ваъдалар мамлакатида инсон очидан ўлади”, деган данияликлар мақоли бор. Ваъдалар ваъдалигича қолиб кетмайди ва ҳеч ким “очдан ўлмайди”, деган яхши умидим йўқ эмас. Ҳар ҳолда бизнинг ҳеч кимдан муттаҳамлик жойимиз йўқ ва ўз ҳақимизни сўраяпмиз! Шу учун ҳаммага кўринарли, очиқ майдонда ёздим”, дейилади матнда.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

2 Шарҳлар

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

3 × 3 =