Ўзбекистонда қимматбаҳо автомобилларни бож тўловисиз олиб киришга рухсат берилади

728

Ишлаб чиқарилганига икки йилдан кўп бўлмаган ва нархи 40 минг долларга тенг бўлган енгил автомобилларни 2019 йилнинг 1 январидан божхона тўловларисиз олиб кириш мумкин бўлади.

Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев имзолаган Ташқи иқтисодий фаолиятни ва божхона-тариф тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» ги қарорининг иловасида айтилган.

Янги ҳуқуқий ҳужжатда айтилишига кўра, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонга олиб келинаётган 700 дан ортиқ маҳсулотлар учун янги бож ставкалари камайтирилган.

Хусусан, фақат электр қуввати билан ҳаракатланадиган транспорт воситалари учун, ТН ВЭД коди 870380, бож ставкаси «0» миқдорида белгиланган.

Айни дамда амал қилаётган божхона тарифида ушбу кодга доир маҳсулотлар учун ставкалар келтирилмаган. Янги божхона ставкаларини муҳокама қилиш вақтида электромобиллар учун 10 фоиз ставка қўйиш таклиф қилинган эди, лекин якуний ҳужжатда бу таклиф инобатга олинмаган.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

11 + 4 =