Ижтимоий тармоқларда яна бир ИИБ ходимининг ноқонуний ҳаракати акс этган видео тарқалди (Видео)

8642

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ИИБ ходими бир аёл кишини ечинишга мажбур қилгани видеоси муҳокамаси бутун Ўзбекистонда муҳокамадан тўхтамасдан, унинг ортидан яна бир видео тарқалди.

Ҳозирча манзили аниқ бўлмаган кафелардан бири футбол бўйича Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатини томоша қилиб турган кафе мижозларини мажбуран «кўчага» ҳайдаб чиқишга уринган ИИБ ходимининг бу ҳаракати ҳам ноқонунийдир.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ нопок ходимлар тизимда борлиги ва уларга Вазирлик тизимида уларга йўқлиги борасида баёнот бергани ортида бу видео фактнинг тарқалиши, тизимда ислоҳ қилиниши керак бўлган талайгина ишлар борлигини англатади.

Фуқароларнинг ғазаби жунбушга келган «Самарқанд воқеаси» ортидан бу видеонинг ҳам тарқалиши, яна ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин баҳс-мунозарасига сабаб бўлмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ички ишлар идоралари ўз баёнотларини берадилар деган умиддамиз.

Фоқеалар ривожини бизда кузатиб боринг.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

13 − 2 =