Бухорода «сохта» ҳокимият ходимаси фирибгарликда айбланмоқда

351

Бухорода ўзининг қишлоқдошларига арзон уй олиб беришни ваъда қилиб, жуда кўплаб фуқароларга моддий зарар етказган сохта “ҳокимият вакили”нинг жиноий ҳаракатларига чек қўйилди.

Бухоро тумани, Хумин МФЙ, Хумин қишлоғида яшовчи, 1986 йилда туғилган Солиха Маъмурова ўзига олдиндан таниш бўлган, ўзи билан бир қишлоқда яшовчи Д. Ҳожиеванинг ишончига кириб, унда ўзини туман ҳокимлигига ишлашини ва уй олиб беришга ёрдам беришини ваъда қилиб, ундан 5.500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида С.Маъмурова Бухоро туманида яшовчи Ф.Саидованинг ҳам ишончига кириб, ундан 7000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Маъмуровага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

two × one =