Тошкентдаги “Малика” савдо комлексида пичоқбозлик рўй берди (Фото)

1063

Маҳаллий тилда “Малика” савдо дўконлари номи билан аталадиган техникалар сотишга ихтисослашган савдо комплексида ўзаро келишмовчилик “пичоқбозликка” айланиб кетди.

Mобил мухбирнинг  маълум қилишича, кеча, 8 июль куни сотувчи ва харидор ўртасидаги келишмовчилик юзага келган ва натижада тарафларнинг танишлари, яқинларининг бунга аралашуви оқибатида пичоқ билан тан жароҳати етказиш ҳолати ҳам рўй берган.

Мобил мухбиримизнинг бизга юборган расмларидан кўриш мумкинки, бир нафар шахс ўнг кўкрак қисмидан жароҳат олган ва айнан унинг либосида қон изларини кўриш мумкин.

Шунингдек, икки нафар йигитнинг қўлида пичоқ ушлаб тургани ва бевосита ушбу “жанжал”да қатнашчи эканлигини таъкидлаш керак.

 

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

4 × two =