Тўлов-контракт миқдорини белгилаш тартиби ўзгарди, нархлар кўтарилди

622

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг 2018 йил 4 июлдаги 2-сонли баёнига иловада 2018/19 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассаларида таълим йўналишлари бўйича бир нафар талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари келтирилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, эндиликда олий таълим муассасаларидаги тўлов-контракт нархлари энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлади, ЭКИҲ ошган сари тўлов-контракт нархи ҳам ошади.

Шу йилнинг 15 июлидан бошлаб президент фармонига кўра бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенcиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 7 фоизга оширилади. Эндиликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам иш ҳақи – ойига 184 300 сўмни ташкил қилади.

1 сентябрдан тўлов-контрактнинг янги нархлари

БАКАЛАВР

1.
– Педагогика, шу жумладан касбий таълим;
– Гуманитар фанлар;
– Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар;
– Социология ва психология;
– Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари;
– Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация;
– Ижтимоий таъминот;
– Спорт фаолияти;
– Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 45 бараварига тенг – 8 млн 293 минг 500 сўм (илгари 6 млн 650 минг).

2.
– Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти;
– Журналистика ва ахборот;
– Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари;
– Архитектура ва қурилиш;
– Хизмат кўрсатиш соҳаси;
– Транспорт йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 46 бараварига тенг – 8 млн 477 минг 800 сўм (илгари 7 млн 250 минг).

3.
– Санъат;
– Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 50 бараварига тенг – 9 млн 215 минг сўм (илгари 7 млн 900 минг).

4.
– Иқтисод;
– Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент;
– Соғлиқни сақлаш йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 55 бараваригатенг – 10 млн 136 минг сўм (илгари 8 млн 800 минг).

5.
– Жаҳон сиёсати;
– Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
– Ҳуқуқ йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг  60 бараварига тенг– 11 млн 58 минг сўм (илгари 9 млн 850 минг).

МАГИСТРАТУРА

1.
–  Педагогика, шу жумладан касбий таълим;
–  Гуманитар фанлар;
–  Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар;
–  Социология ва психология;
–  Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари;
–  Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация;
–  Ижтимоий таъминот;
–  Спорт фаолияти;
–  Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 49 бараварига тенг – 9 млн 30 минг 700 сўм (илгари 7 млн 210 минг)

2.
–  Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти;
–  Журналистика ва ахборот;
–  Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари;
–  Архитектура ва қурилиш;
–  Хизмат кўрсатиш соҳаси;
–  Транспорт йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 51 бараварига тенг – 9 млн 399 минг 300 сўм (илгари 7 миллион 950 минг).

3.
–  Санъат;
–  Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 55 бараварига тенг – 10 млн 136 минг 500 сўм (8 млн 730 минг).

4.
–  Иқтисод;
–  Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент;
–  Соғлиқни сақлаш йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 61 бараваригатенг – 11 млн 242 минг 300 сўм (илгари 9 млн 660 минг).

5.
–  Жаҳон сиёсати;
–  Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
–  Ҳуқуқ йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 66 бараварига тенг – 12 млн 163 минг 800 сўм (илгари 10 млн 830 минг.

МАХСУС СИРТҚИ

1.
– Педагогика, шу жумладан касбий таълим;
– Гуманитар фанлар;
– Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар;
– Социология ва психология;
– Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари;
– Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация;
– Ижтимоий таъминот;
– Спорт фаолияти;
– Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 15 бараварига тенг – 2 млн 764 минг 500 сўм (илгари 2 млн 220 минг).

2.
– Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти;
– Журналистика ва ахборот;
– Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари;
– Архитектура ва қурилиш;
– Хизмат кўрсатиш соҳаси;
– Транспорт йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 17 бараварига тенг – 3 млн 133 минг 100 сўм.

3.
– Санъат;
– Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 20 бараварига тенг – 3 млн 686 минг сўм.

4.
– Иқтисод;
– Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент;
– Соғлиқни сақлаш йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 22 бараваригатенг – 4 млн 54 минг 600 сўм.

5.
– Жаҳон сиёсати;
– Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
– Ҳуқуқ йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 27 бараварига тенг– 4 млн 976 минг 100 сўм (илгари 3 млн 110 минг).

КУНДУЗГИ, СИРТҚИ (иккинчи мутхассислик)

1.
–  Педагогика, шу жумладан касбий таълим;
–  Гуманитар фанлар;
–  Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар;
–  Социология ва психология;
–  Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари;
–  Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация;
–  Ижтимоий таъминот;
–  Спорт фаолияти;
–  Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 49 бараварига тенг – 9 млн 30 минг 700 сўм.

2.
–  Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти;
–  Журналистика ва ахборот;
–  Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари;
–  Архитектура ва қурилиш;
–  Хизмат кўрсатиш соҳаси;
–  Транспорт йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 51 бараварига тенг – 9 млн 399 минг 300 сўм.

3.
–  Санъат;
–  Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 55 бараварига тенг – 10 млн 136 минг 500 сўм.

4.
–  Иқтисод;
–  Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент;
–  Соғлиқни сақлаш йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 61 бараваригатенг – 11 млн 242 минг 300 сўм.

5.
–  Жаҳон сиёсати;
–  Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
–  Ҳуқуқ йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 66 бараварига тенг – 12 млн 163 минг 800 сўм.

СИРТҚИ (иккинчи мутахассислик)

1.
–  Педагогика, шу жумладан касбий таълим;
–  Гуманитар фанлар;
–  Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар;
–  Социология ва психология;
–  Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари;
–  Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация;
–  Ижтимоий таъминот;
–  Спорт фаолияти;
–  Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 25 бараварига тенг – 4 млн 607 минг 500 сўм.

2.
–  Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти;
–  Журналистика ва ахборот;
–  Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари;
–  Архитектура ва қурилиш;
–  Хизмат кўрсатиш соҳаси;
–  Транспорт йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 26 бараварига тенг – 4 млн 791 минг 800 сўм.

3.
–  Санъат;
–  Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 28 бараварига тенг – 5 млн 160 минг 400 сўм.

4.
–  Иқтисод;
–  Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент;
–  Соғлиқни сақлаш йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 31 бараваригатенг – 5 млн 713 минг 300 сўм.

5.
–  Жаҳон сиёсати;
–  Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
–  Ҳуқуқ йўналишларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳақининг 33 бараварига тенг – 6 млн 81 минг 900 сўм.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

twelve − four =