Хитойда товуқларнинг кунига 1 миллионта тухум қўйишига эришишмоқчи

162

Шимолий Хитойда қизил инкубаторларда кунига қарийб 400 мингта жўжа тухумдан чиқади. Бу Хитойнинг 37 млрд. АҚШ доллари ажратилган тухум саноатида олиб борилган изчил ислоҳотларнинг мевасидир. Хитойда деярли барча маҳсулотлар ишлаб чиқарилади ва бунга синчковлик билан эътибор берилади. Аҳоли яшаш жойларида ва товуқ фермаларида боқилаётган товуқлар миқдорининг кўпайиши ушбу соҳада катта муваффақиятни таъминлаб бериши кутилмоқда. Меламин ва таъсири юқори антиботик моддалардан таркиб топган тухум кўпайиб бораётган ва бу бир қанча норозиликларни келтириб чиқараётган бир пайтда юқорида амалга оширилаётган ислоҳот муҳим қадам бўлиб хизмат қилади. Бу сифатли тухумга нисбатан талабни оширади.

“Ҳозирги пайтда майда фермер бўлсангиз, маҳсулотни супермаркетга етказиб беролмайсиз”, деди China-America Commodity Data Analytics таҳлилчиси Юан Сонг.

Ўғит билан боғлиқ муносабатларда қатъий интизомларнинг жорий этилиши ҳамда атроф-муҳит таъсирининг камайтирилиши майда фермерларни танг аҳволга солмоқда. Ҳозир аксарият товуқ боқувчиларда 20-50 мингта товуқ бор. Қолган 10 минг дона парранда маҳаллий ҳукуматлар йирик ишлаб чиқарувчиларга ёрдам бергани учун сўйиб юборилиши мумкин.

Дунёнинг энг йирик тухум саноати графиги шу ерда акс этган:

Инновацион тухум очириш

Бу каби оламшумул ўзгаришлар Пекин жануби-ғарбидан 400 км узоқликда жойлашган Хандан провинциясидаги тухум саноатига 150 млн. юань (22.6 млн АҚШ доллари) сармоя ажратилишига сабаб бўлди. Хитойнинг  Huayu Agricultural Science and Technology Co Ltd ва  EW Group’s genetics business Hy-Line International қўшма корхонасига тегишли юқори автоматлаштирилган фабрика дунёнинг энг йирик тухум очирадиган макони ҳисобланади. “Кунига 200 минг мода жўжалар ёки бир йилда тахминан 60 млн.ни етиштириш орқали йирик фермалардан бир кунлик жўжаларга бўлган талабни ошириши мумкин. Бу биохавфсизликка эришишнинг энг мақбул йўлидир”, деди Hy-Line International президенти Жонатан Кейд. Фермада бир хил ёшдаги қушлар бўлиши касаллик тарқалиши хавфини камайтиради.

Сўнгги авлод технологияларининг маҳсулдорлик ошишида хизмати катта. Соатига 60 минг тухумни тутиб турадиган автоматик қурилма тухумни инкубаторга етмасидан олдин мос келувчи икки ўлчамга ажратади. Инкубатор тухумни стандарт шаклга айлантиради ва у ерда бир хил шаклдаги жўжалар дунёга келади. Тухум очганидан сўнг урғочи жўжалар авоматлаштирилган бик-клипинг ускунасига юборилади. Жараён 3500 соатни ўз ичига олади.

“Huayu компаниясининг эски фермаларида 100 нафар ходим бўлган бўлса, янги инновацион фермага атиги 20 та ишчи етади”, деди Huayu раиси Ванг Лианзенг.

Кучли рақобат ва касаллик

Йирик хажмли ўсиш кузатилмайдиган саноатда самарадорлик катта аҳамият касб этади. Хитойликлар бошқа мамлакат аҳолисидан кўпроқ тухум истеъмол қилиши кундай равшан. Кўрсаткич йилда 280 ёки мамлакат бўйлаб бир кунда бир миллиардни ташкил этади. Huayu каби компаниялар бошқалардан акцияларни олиш эвазига ривожланишга ҳаракат қиляпти. Хандандаги фермадан ташқари яна Чонгқингда ҳам янги филиал очилиши кутилмоқда ва у йилига 180 млн. дона жўжа етиштириб беради. China Animal Agriculture Association маълумотига кўра, қатлам инвентари нархи ўтган йили 1.2 млрд. атрофида бўлган.

“Huayu наслдорлик қатламига эътибор бермоқда ва Жануби-Шарқий Осиё, Африкада шунақа фермалар ташкил этмоқда”, деди раис Ванг.

Саноат миқёсидаги шароитлар касаллик хавфини оширяпти. Юзлаб одамлар парранда грипи туфайли вафот этганидан сўнг нарх-наво, тухум ва парранда гўштига бўлган талаб тушиб кетди, шунга қарамасдан касаллик паррандаларга унчалик зарар келтирмади. Бу катта компанияларнинг кенгайишига, бошқаларининг касодга учрашига имконият яратган бўлишига қарамасдан касаллик эпидемияси даражсини сезиларли ошириб юборди. Huayu’нинг ўзи Mycoplasma synoviae (MS) касаллиги сабабли кўплаб паррандаларнинг қирилиб кетиши оқибатида эпидемиялардан азият чекди ва маҳсулдорликни тушириши мумкин. Вангнинг айтишича, янги туғилган жўжаларни асраш мақсадида мукаммал вентиляция ва атроф-муҳит назорати йўлга қўйилган янги фермада биохавфсизлик асосий афзаллик ҳисобланади. Шунингдек, дизинфекция ва ишчилар гигиенаси қатъий назорат остига олинганини, жўжаларни боқишда биохавфсизликнинг юқори стандартларга эга хавфсиз муҳити энг муҳим омил эканлигини ҳам қўшиб қўйди.

“Ишлаб чиқаришдаги босимлар билан ҳайвонларни асраш масаласида устунликка эришолмаймиз”, деди Compassion in World Farming (CIWF)нинг Хитойдаги вакили Жеф Цоу. Баъзи компаниялар кўнгилли равишда ҳайвонларни асраш борасида бир қанча тадбирларни амалга оширганлигига қарамасдан мамлакатда аниқ меъёрий ҳужжат мавжуд эмас.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

17 + eleven =