Ғорда қамалган болаларни қутқариш операцияси якунланди

131

Қутқарув операцияси уч босқичда амалга оширилди.

Таиландда ғорда қамалиб қолганларни қутқариш операцияси якунланди. Қопқонда қолган барча болалар ва уларнинг мураббийи чиқариб олинди. Бу ҳақда “Spring News” хабарберди.

Энг охирида футбол мураббийи ва ўқувчи қутқариб олинди. Шундай қилиб, бугун қутқарувчилар жами беш одамни ташқарига олиб чиқдилар. Улар ғорда қамалиб қолган 13 одамнинг сўнггилари эди.

Қутқарув операцияси уч босқичда амалга оширилди. Аввалги икки босқичда тўрт нафардан 8 нафар ўқувчи бола қутқарилган бўлса, сўнгги босқичда тўрт нафар ўқувчи ва уларнинг мураббийи жами беш нафар одам қутқарилди.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

fifteen − 9 =