4 C
Tashkent, UZ
08:37 Dushanba, 17 Dekabr, 2018

«Ҳатто Улуғбек Қодиров ва Алишер Узоқовга ҳам селфига тушиш тақиқланди».

952

«Ўзбеккино» буюртмаси билан режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов «Исломхўжа» деб номланган тарихий бадиий-публисистик жанрдаги фильмни суратга олиш ишларига тайёргарликни бошлагани, фильм учун катта фотосинов ишлари бўлиб ўтгани ҳақида маълумотлар берилган эди.

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг журналист Феруз Муҳаммадга берган маълумотларига қараганда, фильмнинг суратга олиш ишлари ниҳоясига етиб, монтаж жараёнлари ҳам якунланган. «Исломхўжа» айни вақтда овозлаштириш жараёнида.

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов фильмнинг суратга олиш жараёнларида актёр ва актрисаларга суратга олиш жараёнидан бирорта ҳам фото ёки видео лавҳаларни ижтимоий тармоқларга жойлаштиришга рухсат бермаганига ойдинлик киритди. Режиссёр бу ҳақда журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида гапириб берди.

Одатдаги суратга олиш жараёнларида шу даражада кўп расм ва видео лавҳалар жойлардикки, у расм ва видео лавҳаларни бир-бирига улаб чиқса битта фильм тайёр бўлар эди. Натижада томошабинларнинг ўша фильмга қизиқиши қолмайди. Бу тарихий жанрда суратга олинаётган фильм бўлгани боис, актёр ва актрисаларнинг кўриниши 100 фоиз ўзгаради, актёрларнинг ўзгарган қиёфасини фильмда кўришларини хоҳлаганимиз учун ҳам ижтимоий тармоқларга бирорта сурат жойлаштирмадик.

Керак бўлса Алишер Узоқов, Улуғбек Қодиров сингари бош рол ижрочиларига  ҳам селфига тушиб, ижтимоий тармоқларга фото лавҳаларни жойлаштиргани рухсат бермадик. Очиғи фильмда асосий ролларни ижро этаётган актёр-актрисалар ва улардан ташқари 600 га яқин жамоа ҳам бу фикримизни тоғри тушуниб ҳаракат қилишди. Акс ҳолда биз ҳеч кимни назорат қила олмас эдик, хоҳлаган одам хоҳлаганича видеога олиб жойлайлаши мумкин эди.

Тассаввур қилинг, Асфандиёрхон, Исломхўжа билан бугунги кунда одамнинг энсасини қотирадиган қилиқлар қилиб селфига тушиб, уни ўзининг саҳифасидада жойласа Исломхўжанинг ёки Асфандиёрхоннинг ҳурмати қаерда қолади. Биз аввало тарихий шахсларимизнинг руҳини ҳурмат қилиб, иш жараёнларида ортиқча ва иккинчи даражали ишларга чалғимаслик учун ҳам бир муддат ҳеч қаерга, ҳеч қандай маълумот бермадик.

«Исломхўжа» тарихий, бадиий-публисистик фильмининг Хива шаҳридаги суратга олиш ишларида асосий актёр актрисалар сони ўттиздан ортиқ бўлди. Оммавий саҳналарда эса 400-500 дан ортиқ одамлар рол ижро этди. Бундан ташқари ижодий гуруҳимизда ҳам элликдан ортиқ одам бор эди.

Хива шаҳрида оммавий саҳналарни суратга олиш учун 12 кун, асосий актёрлар билан боғлиқ эпизодлар 15 кун мобайнида суратга олинди. Хивадаги 27 кунлик суратга олиш жараёнларидан сўнг, Санкт-Петербург шаҳрида бир ҳафталик суратга олиш жараёни бўлиб ўтди. Бундан ташқари Тошкент шаҳрида фильм учун махсус саккизта декорация қурилган эди, мазкур декорациядаги суратга олиш ишлари 15 кун давомида бўлиб ўтди.

Жаҳонгир Аҳмедов, «Исломхўжа» фильми режиссёри

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

15 − 6 =