Депутат контракт ошишини кескин танқид қилиб чиқди

555

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Умирзоқов олий таълим муассасаларида тўлов контракт нархларининг кўтарилишига муносабат билдириб ўтди.

“Ўзгарган контракт, Сендан бир ўтинч, энди ошма. Ошсанг шундоқ ҳам 8%и талаба бўлган 600000 ёшлар ўқишга қийналади. Сени ўзи ким белгилайди, белгилашда қайси мезонлар инобатга олинади-а? Оширишдан олдин Олий Мажлисниям фикрини олмабсанда. Олий Мажлисни фикрини нима қизиғи бор аслида. Битта КабМин (Вазирлар Маҳкамаси назарда тутилмоқда — таҳририят) қарори қонундан ҳам улуғку.

Бу илм дегани анқони уруғию, фақат сараланганлар таҳсил оладими? Мақсад пули борга таҳсил олиш имконини беришми?

Ўқимоқчимиш, нима, дунёни оберармидинг?!

Ўқиган анави қўшнини боласими?! 3та дипломи бор, иккитасини дунёни ТОП-100 Университетидан олган. Ҳозир пост ёзиб ўтирибди. Унгаям қийин!”, деб ёзган депутат ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.

Скриншот: Facebook / Акмал Умирзоқов

Маълумотларга кўра, сўнгги жумлаларда депутат ўзини назарда тутмоқда, чунки Акмал Умирзоқов Тошкент давлат юридик институти, Глазго университети ва Япониянинг Цукуба университетида таҳсил олган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Олий таълим муассасаларида тўлов-контрактлар миқдори ошиши хабар берилганди. Барча йўналишлар бўйича тўлиқ рўйхат ҳам берилган.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

5 × four =