Ўзбекистон Республикасининг олтин-валюта захиралари тўғрисида янги маълумот берилди

372

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири сифатида республика олтин-валюта захираларини сақлаш ва бошқариш белгиланган.

Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Жорий йилнинг июнь ойида ялпи олтин-валюта захираларининг 463,1 млн. АҚШ долларига пасайиши кузатилди. Мазкур ҳолат ҳисобот даврида асосан олтин нархининг 1303,50дан 1250,55 долл./тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди. (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишига таъсири – 573,5 млн. долл.)

Олтин нархи пасайиши ҳисобга олинмаганда ялпи олтин-валюта захиралари 110,4 млн. АҚШ долларига ошди.

 

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

eight − 7 =