Расман: «Ливерпуль» Жердан Шакирини сотиб олди

«Ливерпуль» клуби «Сток Сити» жамоасидан швейцариялик Жердан Шакирини сотиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

26 ёшли Шакири учун ливерпулликлар «Сток Сити» ғазнасига 13,5 миллион фунт стерлингни ўтказиб берди. Футболчининг шартномасида айнан шунча маблағ товон пули сифатида кўрсатилган эди.

Жердан «Ливерпуль» сафида 23-рақамда тўп суради. Аввал бу рақамда «Ювентус»га ўтиб кетган Эмре Жан ўйнарди.

Маълумот учун футболчи ўтган мавсум АПЛда 38 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уриб, 8 та голли узатмани амалга оширганди.

Шунингдек, Шакири ЖЧ—2018 да Швейцария термаси таркибида 4 та учрашув ўтказди, 1 та гол уриб, 1 та голли узатма беришга эришди.