Ўзбекистонлик эркин курашчи тунги клубдаги пичоқбозлик қурбони бўлди

1133

9 августга ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган Aurum 898 тунги клубида пичоқбозлик рўй берди. Ҳодиса оқибатида эркин курашчи, халқаро тоифадаги спорт устаси Жамшид Кенжаев вафот этди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, Жамшид Кенжаев тунги клуби қўриқчилари билан ўзаро жанжаллашиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан уларнинг икки нафарига тан жароҳатлари етказган.

Жанжал давомида воқеа жойида бўлган «Aurum» тунги клубида қўриқловчи ёрдамчи Ш.Қиличов Кенжаевнинг қўлидан ошхона пичоғини тортиб олиб, унга оғир тан жароҳати етказган.

Қўриқчилардан бири Шерали Ильясов 7-сонли ШКШга, иккинчиси Абдурасул Мирзаев 1-сонли Республика клиник шифохонасига ётқизилган. Жамшид Кенжаев эса Юнусобод туманидаги 7-сонли ШКШга ётқизилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилсада, етказилган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Жамшид Кенжаевнинг ўлимига сабаб бўлган тан жароҳатларини етказишда гумонланиб, тунги клубнинг уч қўриқчиси — 24 ёшли Саидазим, 29 ёшли Шодали ва 26 ёшли Жаҳонгир қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 09.08.2018 йил санасида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ш.Қ.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми, яъни қасддан одам ўлдириш жинояти билан жиноий иш қўзғатилган. У ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Халқаро тоифадаги спорт устаси, Ўзбекистон чемпиони, Осиё чемпионати ва Осиё ўйинлари иштирокчиси ҳисобланган Жамшид Кенжаев 61 ва 65 кг вазн тоифасида мусобақаларда қатнашиб келган.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

sixteen + two =