Видео: Андижондаги бозорда оломон томонидан калтакланган аёл ўзини сойга ташлади

949

Ижтимоий тармоқларда «самосуд» ҳолати тасвирланган яна бир видео тарқалди. Унда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ўғриликда гумонланиб, оломон томонидан калтакланган катта ёшли аёл қочиш учун ўзини сойга ташлаб, оқиб кетганини кўриш мумкин.

Халқ депутатлари Учтепа туман кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдирди.

«Ижтимоий тармоқларда бугун тарқалган яна «бозорчи»лар томонидан Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ўғриликда гумонланиб, оломон томонидан самосуд қилинаётган катта ёшли аёл қочиш учун ўзини сойга ташлаб, оқиб кетгани акс этган видео тарқалди.

Инсонлар борган сари, илмсизлик ва дунёқарашининг торлигидан тубанлашиб бормоқда. Ақли расо инсон хазм қилолмайдиган ишлар бўлмоқда.

Олдин таъкидлаганимдек, ким бўлишидан қаъти назар бундай ҳолатга йўл қўйилиши мумкин эмас! Ҳеч қачон!

Жамият у қандай жамият бўлмасин, у албатта қонун-қоида асосида, тартиб-интизом билан яшашни истайди, шундагина миллат, халқ бирлиги, тотувлигига эришилади.

Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши шарт», – деб ёзади депутат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда «самосуд» юз бергани, ўғриликда гумонланувчини қўлидан осишгани хабар қилинганди.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

20 − six =