Абдулла Арипов Ҳалима Худойбердиева ва Анвар қори Турсунов хонадонига борди

339

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 21 август куни Қурбон ҳайити айёми муносабати билан куни кеча вафот этган Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева хонадонига ташриф буюрди. Бош вазир шоиранинг оила аъзоларига таъзия билдириб, уларни байрам билан қутлаган. Ҳалима Худойбердиева ҳақидаги илиқ хотираларини бўлишган.

Абдулла Арипов Ҳалима Худойбердиева ва Анвар қори Турсунов хонадонига бордиАриповнинг кейинги манзили шу йил оғир хасталик сабаб вафот этган имом-хатиблардан бири Анвар қори Турсунов хонадони бўлди.

Жорий йилнинг 13 июнь куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган забардаст қори, Навоийшунос олим Анвар қори Турсунов вафот этганди. 15 июнь куни унинг маърака маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этганди.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

eleven + eight =