«Telegram»нинг «клон»и пайдо бўлди

414

АҚШда ўтган «TechCruch» конференциясида блокчейнда ишловчи, шифрланган Stealthy IM» мессенжери тақдимоти ўтказилди.

Тақдимотга кўра, «Stealthy IM» ҳимояланган мессенжер сифатида таништирилди. Яъни фойдаланувчилар ахборотни йўқотишдан қўрқишмаса ҳам бўлади. У оддий фойдаланувчилар учун бепул, корпоратив мижозлар эса бошланишига озроқ тўлов қилишлари керак бўлади. «iOS» ва «Android» учун версиялари ишлаб чиқилган.

Аммо интернет фойдаланувчилари эътиборини бошқа жиҳат тортди: янги мессенжернинг логотипи «Telegram»никига моҳиятан жуда — оқ қоғоз самолётчанинг тумшуғи ўнг юқори томонга қаратилган…

«Телеграм» асосчиси Павел Дуров бу шубҳали мутаносибликка ҳозирча чурқ этгани йўқ. Ҳойнаҳой у «gram» савдо белгиси билан боғлиқ суд машмашалари билан андармон бўлса керак.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

six − 3 =