Жириновский Москвадаги муштлашувда иштирок этди

395

Россия ЛДПР партияси етакчиси Владимир Жириновский Москва марказидаги Пушкин майдонида бўлиб ўтган рухсат берилмаган митингда иштирок этди, деб ёзади «РИА Новости».

9 сентябрь, якшанба куни Пушкин майдонида олдиндан келишилмаган акция бўлиб ўтди. Россия ИИВ маълумотига кўра, унда икки мингга яқин одам иштирок этган. ЛДПР етакчиси унда иштирок этаётганлар билан суҳбатлашиш учун митингга келган. Бироқ сиёсатчини таҳқирлаш бошлангандан сўнг, муштлашув бошланган.

«Кетмоқчи бўлиб турганимизда маълум бир провокаторлар турли ҳақоратли сўзларни айтиб, бизга ҳужум қилишга, биз томонга нимадир улоқтиришга уринди. Улар беш, узоғи билан ўн кишига яқин эди. … Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади», — дейди воқеа жойида бўлган депутат Василий Власов (ЛДПР).