9/11 терактлари: Орадан 17 йил ўтиб. Фожиа бўйича фактлар (фотогалерея)

1302

17 йил муқаддам, 2001 йилнинг 11 сентябрида, Қўшма Штатлар тарихидаги энг даҳшатли теракт амалга оширилди.

2001 йилнинг шу куни «ал-Қоида» террорчи гуруҳи жангарилари тўрт фуқаролик авиацияси самолётини эгаллаб олди. Улардан бири Нью-Йоркдаги машҳур Бутунжаҳон савдо марказининг шимолий минорасига, иккинчиси мажмуанинг иккинчи минорасига урилди. Натижада икки осмонўпар бино ҳам ер билан кунпаякун бўлди.

Фото: Jeff Christensen/Reuters

Фото: Reuters
Фото: Patricia McDonough
Фото: Marty Lederhandler

Фото: Bolivar Arellano
Фото: David Surowieck
Фото: Patrick Witty
Фото: Brad Rickerby/Reuters
Фото: Sara K. Schwittek/Reuters

Учинчи лайнер соат 9:37 Пентагон биносига ҳужум қилди.

Тўртинчи самолётдаги йўловчилар террорчиларга қаршилик кўрсатишди ва самолёт Пенсильвания штати ҳудудида, Питтсбург шаҳрида қулаб тушди.

Фото: Ray Stubblebine/Reuters

Ҳужумлар оқибатида жами 2977 киши ҳалок бўлди, минглаб кишилар жароҳатланди. Уларнинг 246 нафари самолёт йўловчилари эди. Жаҳон савдо марказида 2 минг 606 киши, Пентагонга ҳужум оқибатида 125 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганларнинг 72 нафари полиция ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари, 343 нафари ўт ўчирувчи, 55 нафари ҳарбий хизматчи эди. Қурбонлар орасида 90та мамлакат фуқаролари бор эди.

Jeff Christensen/Reuters
Фото: NASA

Нью-Йоркка етказилган зарар 36 миллиард долларга яқин бўлди, Жаҳон савдо ташкилоти миноралари жойлашган ҳудудни тозалаш ишлари 8 ойдан ортиқ вақт давом этди.

Фото: Peter Morgan/Reuters

Пентагоннинг вайрон бўлган ғарбий қаноти 2002 йил сентябрига келиб қайта тикланди.

Фото: Peter Morgan/Reuters

Фото: Peter Morgan/Reuters

Ушбу ҳодисалар хотирасига 11 сентябрь АҚШда Ватанпарварлик куни ва Ибодатлар куни сифатида нишонланади. Бутун мамлакат бўйлаб маҳаллий ҳукумат, университет, мактаб, жамоатчилик уюшмалари томонидан ташкил қилинган хотирлаш маросимлари, мотам тадбирлари ва хотира концертлари бўлиб ўтади. Федерал биноларнинг барчасида шу куни давлат байроқлари туширилади.

Теракт юз берган вазиятни ўрганиш билан АҚШга террорчилик ҳужумлари бўйича миллий комиссия шуғулланди. 2004 йилнинг июлида, фожиадан 442 кун ўтгач, мустақил тадқиқот комиссияси 600 саҳифалик ҳисоботни тақдим қилди. Унда ҳукумат иммиграцион сиёсатда жуда кўп хатоларга йўл қўйгани жиддий терактларга сабаб бўлгани қайд этилди.

Фото: Shannon Stapleton/Reuters
Фото: Jason Cohn/Reuters

Шунингдек. Америка разведка хизматлари ҳаракатлари координацияланмагани туфайли терактлар олди олинмагани келтирилди. 2004 йил августида АҚШ президенти Жорж Буш Америка разведкасини ислоҳ қилиш ҳақида бир нечта фармон имзолади.

19 нафар худкуш террорчиларнинг барчасининг шахси аниқланди — улар Миср, Саудия Арабистони, БАА ва Ливан фуқаролари бўлиб чиқди. Улар «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотига алоқадор бўлиб, АҚШда қонуний равишда яшаган, уларнинг баъзилари эса Америка учувчилик мактабларида ўқиган.

2001 йилнинг октябрда АҚШ ва Буюк Британиянинг Афғонистондаги ҳарбий амалиётлари бошланди, бундан мақсад – «Ал-Қоида» базаларини йўқ қилиш ва ташкилот бошлиғи Усама бин Лодинни қидириб топишдан иборат эди. «Биринчи рақамли халқаро террорчи» 2011 йилнинг 2 майига келиб, Покистоннинг Абботобод шаҳрида америкалик ҳарбийлар томонидан йўқ қилинди.

2007 йил январида Гамбургда Марокаш фуқароси Мунир ал-Мутасаддиқ 15 йилга қамалди, у 11 сентябрдаги терактга тайёргарлик кўришда қатнашганликда айбланди. У «Ал-Қоида»нинг «Гамбург ячейкаси» билан алоқада бўлган, Жаҳон савдо ташкилотининг эгизак биноларини йўқ қилган худкуш учувчилар айнан шу гуруҳнинг аъзолари бўлган.

2006 йил майида Вашинтон яқинидаги Александрияда асли марокашлик Франция фуқароси Закариа Мусавий устидан суд жараёни якунланди, АҚШ ҳукумати унга нисбатан терактларга алоқадорлик айбловини илгари сурганди. Мусавий умрбод қамоққа маҳкум этилди.

2008 йил 5 июнда Американинг Гуантанамодаги ҳарбий базасида (у ерда террорчилар учун махсус турма бор) терактлар ташкилотчиси Халид Шайх Муҳаммад ва унинг тўрт нафар шериги устидан суд жараёни бошланди. Улар терроризм, самолётларни қўлга олиш, оммавий қирғин, фуқаро шахсларга ҳужум қилиш мақсадида тил бириктиришда айбланмоқда. Суд жараёни бир неча марта бошланиб, бир неча марта тўхтатилди.

2002 йил 10 апрелда 1999 йили БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган, 11 сентябрь воқеаларидан кейин жорий қилиниши заруратга айланган «Террорчиликни молиялаштиришга қарши кураш ҳақидаги» халқаро конвенция кучга кирди. Ҳужжат 1999 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган, аммо 11 сентябрь воқеаларидан кейин кучга кириши учун зарур бўлган миқдорда ратификацияларга эга бўлган эди.

Фожиадан сўнг, шунингдек, Молиявий суиистеъмолга қарши кураш бўйича халқаро гуруҳ БМТ билан террорчиликка қарши кураш борасида ҳамкорликни кучайтирди.

2001 йил декабридан бошлаб Евроиттифоқ ҳар йили террорчилик ташкилотларининг қора рўйхатини эълон қилиб келмоқда.

2015 йил июнида Марказий разведка бошқармаси 2001 йил 11 сентябрь терактлари бўйича қатор ҳужжатларни ошкор қилди. Муассаса таъкидлашича, уларда гап «хизматнинг терактгача бўлган фаолияти» ҳақида боради. Улар орасида қарийб 500 саҳифали ҳисобот ҳам бўлиб, унда терактдан аввалроқ агентлик олдида пайдо бўлган «тизимли муаммолар» ҳақида ҳикоя қилинади.

11 сентябрь воқеалари жаҳонда терроризмга қарши кураш зарурлигини кун тартибига чиқарди. Бунинг натижаси ўлароқ терроризмга қарши кураш коалицияси ташкил этилди. 11 сентябрь нафақат америкаликларнинг, балки бутун дунёнинг вазиятини тубдан ўзгартириб юборди. Ўша йилнинг декабридан бошлаб Европа Иттифоқи ҳар йили террор ташкилотларининг рўйхатини эълон қила бошлади. 11 сентябрь воқеаларидан сўнг жаҳон аҳли ҳатто, АҚШдек қудратли мамлакат ҳам ўз хавфсизлигини якка ўзи таъминлай олмаслигини, терроризмга қарши биргаликда курашиш зарурлигини англаб етди.

Ушбу фожиа юз минглаб инсонлар тақдирини ўзгартириб юборди, АҚШнинг кейинги ташқи сиёсатини белгилаб берди, шунингдек, ҳалигача муҳокама қилинмоқда, журналистик тадқиқотлар, бадиий асарлар, ҳужжатли ва бадиий фильмлар учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.

 

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

11 + thirteen =