“GM Uzbekistan“ автомобилларни етказиб бериш муддатларини қисқартирмоқда

330

“GM Uzbekistan“ АЖ автомобилларининг ишлаб чиқариш ҳажми оширилаётгани ва ортиб бораётган талабни инобатга олган ҳолда мижозлар учун қулайлик яратиш мақсадида дастлабки босқичда “Lacetti” (1 поз.), “Cobalt” (2 поз.) ва “Nexia” (4 поз. АТ) автомобилларини харидорларга етказиб бериш муддатини 60 дан 45 иш кунигача, “Lacetti” (1 поз. ГБУ билан) автомобилини эса 60 дан 40 иш кунигача қисқартирмоқда.

Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, босқичма-босқич бошқа автомобиль моделларини етказиб бериш муддатлари ҳам қисқартирилади.

“Компания ўз хизматларини такомиллаштириб боришни давом эттирган ҳолда, фаолиятнинг замонавий моделига ўтмоқда, бунда автомобилларнинг у ёки бу модели, бутловчи қисмлари ва ранглари харидорларнинг талаблари асосида шакллантирилади”, – дейилади хабарда.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

five × 4 =