Тошкентда 52 ёшли аёлни поезд уриб кетди

461

2018 йил 13 сентябрь куни соат 08:00 ларда Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Боғишамол кўчаси, «Салар-Ялонғоч» бекатлари оралиғининг 4-километр 9-пикетида «Тошкент-Ходжикент» йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган 6429-сонли электропоезд аёл кишини уриб юборган.

Қулоғида қулоқчини бўлган ҳолда темир йўлни кесиб ўтаётган 52 яшар онахон олган тан жароҳатлари натижасида ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

thirteen − 12 =