Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко кўргазмага ташриф буюришди (Фото)

183

«Ўзэкспомарказ»да Беларусь Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси очилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко ушбу кўргазмага ташриф буюрди.

Кўргазмада 150 дан ортиқ корхона ўз маҳсулот ва хизматлари билан қатнашмоқда. Улар Беларуснинг қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, металлургия, кимё саноати, маиший техника, озиқ-овқат, тўқимачилик, тиббиёт, таълим ва бошқа соҳалардаги ютуқларини намойиш этмоқда.

Александр Лукашенко Президентимизга мазкур соҳалардаги имкониятлар, корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида сўзлаб берди.

Шавкат Мирзиёев беларуслик ишбилармонлар билан суҳбатлашди. Мутасаддиларга савдо алоқаларини кенгайтириш, саноат корхоналари ва ҳудудлар ўртасида кооперацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди.

Давлат раҳбарлари юқори технологиялар соҳасида, жумладан, икки мамлакатнинг инновацион марказлари ва технопарклари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, харидоргир товарларни биргаликда ишлаб чиқариш муҳимлигини таъкидлади.

Павильонлардан бирида мамлакатимиз мева-сабзавотлари ва қайта ишланган озиқ-овқат товарлари намойиш қилинди. Уларнинг табиийлиги, мазали ва сифатлилиги беларуслик меҳмонларда катта таассурот қолдирди, ишбилармонларда ҳамкорлик истагини уйғотди.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

5 × 2 =