15 C
Tashkent, UZ
06:34 Chorshanba, 26 Sentabr, 2018

Тошкентлик тадбиркор Хоразм шакар заводини сотиб олди

633

Тошкентлик Тошев А.Р. Хоразм шакар заводи акцияларининг 99,4 фоизини сотиб олди, деб ёзади Spot Республика фонд биржаси маълумотларига таяниб.

Акциялар биржага август охирида 2,84 миллион донна ҳажмида жойлаштирилган эди. Сўнгги олди-сотди битими чоғида акцияларнинг биржадаги ва номинал қиймати бир донаси учун 5 минг сўмни ташкил қилган, бозор капитализацияси 14,2 миллиард сўмга тенг бўлган.

Олди-сотди битими натижасида Тошев корхона устав капиталининг 99,4 фоизи ёки 2,83 миллионта акция эгасига айланди.

Эксперт нашрга маълум қилишича, 2017 йил якунларига кўра, компания 56,5 миллиард сўмдан ортиқ соф даромад олган, тушуми 817,9 миллиард сўм, капитали эса 55,6 миллиард сўмни ташкил қилган.

Аммо 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида компания савдони деярли тўлиқ тўхтатиб қўйган ва молиявий даромадлар ҳисобидан 1,6 миллиард сўмгина даромад олган.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

3 + eleven =