Адвокатлар палатаси раҳбари йирик миқдордаги пора билан қўлга олинди

556

Самарқанд вилоят адвокатлар палатаси раҳбари Отабек Ахтамов 3 сентябрь куни ДХХ ходимлари томонидан 12 минг АҚШ доллар олаётган пайтда қўлга туширилган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.

Отабек Ахтамов Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати, вилоят суд-ҳуқуқ комиссияси Кенгаши раиси, вилоят коррупцияга қарши кураш раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Самарқанд вилоят прокуратураси матбуот хизмати томонидан Отабек Ахтамов пора билан қўлган тушганлиги тасдиқланди.

Отабек Ахтамов Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг сессияларида вилоят Ички ишлар бошқармаси фаолиятини танқид қилиб, терговдаги шахсларга қийноқ қўллаш масаласини кўтариб, бу ҳолни кескин танқид остига олиб олган эди.

Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари асосида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

4 + 2 =