Тошкентда янги ёзув ва кўринишли пиёдалар йўлаги ташкил қилинди

190

2018 йил 14 сентябридан Тошкент чорраҳаларини кесиб ўтувчи пиёдалар зебра йўлакчалари янгилик киритила бошланди. Ҳафтанинг ҳар жума куни Йўл ҳаракати қоидалари тарғибот куни сифатида эълон қилиниши муносабати билан Тошкент ШИИББ ЙҲХБ томонидан турли буклетлар тарқатилади, тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилади.

Йўл ҳаракати қоидаларига пиёдалар томонидан ҳам риоя этилишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Сеул кўчасида (собиқ Байналмилал) жойлашган Меҳрибонлик уйи қаршисидаги пиёдалар кесиб ўтиш йўлакчаси янги кўриниш касб этди.

ЙҲХБ ташаббуси билан пиёдалар кесиб ўтиш йўлагига “Сними наушники. Убедись в безопасности. Отвлекись от телефона” каби ёзувлар туширилган. Нима учундир рус тилида туширилган огоҳлантириш-эслатманинг ўзбек тилидаги маъноси: “Қулоқчинни ол. Хавфсиз эканига ишонч ҳосил қил. Телефонга чалғима” маъноларини беради.

ЙҲХБнинг Kun.Uz’га маълум қилишича, пиёдалар кесиб ўтиш йўлагида бу тарзда қоидалар эслатилиши шаҳар миқёсида тажриба сифатида айнан ушбу чорраҳада амалга оширилмоқда. У ўзининг ижобий натижасини берса, бошқа чорраҳаларга ҳам шу каби ёзувлар туширилади.

 

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

1 × 2 =