Ўзбекистон ҳукумати ижро тузилмасида жиддий ўзгаришлар бўлди

382

 

Ўзбекистон президентининг 12 сентябрдаги қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси ижро тузилмасига ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари — “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозими тугатилди.

Тузилмада бош вазир ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозими жорий этилди.

Президент қарори билан Алишер Султонов бош вазир ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси лавозимини эгаллаган.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

three × three =