Тошкентдаги айрим кўчалар яна вақтинчалик ёпиб қўйилмоқда

232

Тошкентнинг марказий қисмидаги баъзи кўчалар бугун кечки вақтда ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, Алишер Навоий номидаги академик катта театри биноси олдидаги майдонда бўлиб ўтадиган тадбир муносабати билан, 14 сентябрь куни 19:00 дан 22:00 гача транспорт воситалари учун қуйидаги кўчалар ёпилади:

Зарафшон кўчаси – Ислом Каримов кўчасидан Матбуотчилар кўчасигача;
Бухоро кўчаси – Нуроний кўчасидан Буюк Турон кўчасигача;
Буюк Турон кўчаси – Матбуотчилар кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
Ислом Каримов кўчаси – Шароф Рашидов кўчасидан Тарас Шевченко кўчасигача;

“Вақтинчалик ноқулайликлар учун пойтахт маъмурияти узр сўрайди“, дейилади ҳокимлик баёнотида.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

1 × five =