Тошкентда шифохона ёниб кетди

Бугун, 10 октябрь куни Тошкент шаҳар Сергели туманида катта ёнғин чиқди. Ҳодиса Тери-таносил касалликлари диспансерида юз берган.

Маълумотга кўра, ёнғинни ўчириш учун тўртта ўт ўчириш машинаси жалб қилинган.

Ҳодисада ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.