Тошкентда метро ҳаракати тўхтаб қолган. “Тошкент метрополитени” УК корхонаси эса бундан бехабар

Таҳририятимизга телефон қўнғироғи бўлди. Ўзини танитишни истамаган юртдошимизнинг айтишича, у 40 дақиқадан бери Тошкент метрополитени Чилонзор йўналиши Олмазор бекатида метро кутиб турган. Метро эса келмаган. Тошкент метрополитен хизматчилари эса бунга изоҳ беришмаган.

Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида “Тошкент метрополитени” УК корхонасига қўнғироқ қилдик. У ерда гўшакни кўтарган ходим, бу қабулхона эканлигини айтиб, бундан бехабарлигини билдирди ҳамда 71 245 75 59 рақамига қўнғироқ қилишимизни айтди.

Афсуски, бу рақамга қайта-қайта қўнғироқ қилдик. Лекин гўшакни ҳеч ким кўтармади.

Умид қиламиз, мутасаддилар бунга изоҳ беришади.