Навоийда 7 киши ҳалок бўлган ЙТҲда «айбдор» аниқланди. У қочиб кетган

685

Жорий йилнинг 10 октябрь куни кеч соат 01:10 ларда Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М37 автомобиль йўлида Nexia 2 русумли автомашина ҳалокатга учраб, унинг салонидаги 7 нафар йўловчи ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ мутахассисларининг маълумот беришича юк автомашинаси ҳайдовчиси Ҳ.Ж. Навоий—Қизилтепа йўналишида ҳаракатланиб, М37 йўлининг бурилиш жойида Nexia 2 русумли автомашинага йўл бермаган. Мазкур ҳолат сабаб йўл транспорт ҳодисаси келиб чиққан.

«Энг ачинарлиси, юк автомашинаси эгаси воқеа содир бўлган ерда ҳалокатга учраганларга биринчи ёрдам кўрсатмай, воқеа жойида яширинган. Агар у биринчи ёрдам кўрсатишга шошганда балки фуқароларнинг барчаси ҳалок бўлмасди», – дейди вилоят ФВБ катта лейтенанти Рашид Тошназаров.

Ҳ.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёнлари давом этмоқда.

Маълумот учун, фуқаро Ҳ.Ж. Қизилтепа туманида 1983 йилда туғилган, оилали, икки нафар фарзанди бор.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

twenty − 6 =