Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг “Ёмғир” номли концерти ортидан жиноят иши қўзғатилди

19 октябрь куни Наманган шаҳрида вилоят прокуратурасидан тушган ҳужжатларга кўра, 19 сентябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи Д.С. ариза билан мурожаат қилган.

“Аризада Д.С. таниши А.Э (исмли аёл) унинг ишончига кириб, шу йил 25 июнь куни Наманган шаҳрида, 26 июнь куни Фарғона шаҳрида ва 27 июнь куни Андижон шаҳрида хонанда Муниса Ризаеванинг “Ёмғир” деб номланган концерт дастурини ўтказиб бериб, ҳар бир дастур учун 6.000 АҚШ доллари, жами 18.000 АҚШ долларини олиб унга бермаганлигини маълум қилган.

Шунингдек А.Э. 25 июнь куни Наманган шаҳрида концерт дастурини ўтказиб, 2.400 нафар фуқароларга сотилган жами 48.000.000 сўмлик чипта пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилганлиги кўрсатилган.

ИИВнинг хабар қилишича, бу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.