Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» сафидаги 50-голини киритди

Кеча, 24 октябрь санасида Европа Чемпионлар Лигаси 3-тури доирасида Юрген Клопп бошчилигидаги «Ливерпуль» жамоаси ўз майдонида «Црвена Звезда» жамоаси қабул қилиб, меҳмонлар дарвозасига жавобсиз 4 та гол уриб ғалабага эришди.

Голлардан 2 таси эса мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ ҳисобига ёзилди. Натижада Салоҳнинг «Ливерпуль» сафидаги голлари сони 50 тага етди. Мисрлик ҳужумчига бу натижани қайд этиш учун 65 та ўйин керак бўлди.

Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ 2017 йилдан бери «Ливерпуль сафида тўп суриб келмоқда. У клубга Римнинг «Рома» клубидан келиб қўшилганди.