13 C
Tashkent, UZ
11:15 Dushanba, 25 Mart, 2019

«Орёл и решка» кўрсатувининг Ўзбекистон ҳақидаги сони эълон қилинди (видео)

11 ноябрь куни Украинанинг «Орёл и решка» кўрсатуви YouTube-каналида дастурнинг кўпчилик томонидан узоқ кутилган янги сони жойланди, деб ёзади Afisha.

Тревел-шоуни суратга олиш жараёни Тошкент ва Самарқандда бўлиб ўтди. Бу сафар 100 доллар солинган бутилка иккита шаҳарга бекитилди.

«Орёл и Решка» ижодкорлари Ўзбекистонга келиб, кўрсатув тасвирга олаётгани ҳақида октябрь бошида хабар берилган эди.

Кейинроқ эса кўрсатув ижодкорлари Тошкентдаги тасвирга олиш ишлари вақтида баъзи муаммоларга дуч келгани, хусусан, уларнинг Мустақиллик майдони ёнидаги хиёбонда тасвирга олишига милиция ходимларига қаршилик кўрсатгани, шунингдек, Тошкент метрополитенида ҳам тасвирга олишга рухсат берилмагани маълум қилинган эди.