Туркия дунё бўйлаб кўзи ожизлар учун Қуръон етказиб беради

Туркия бутун дунё бўйлаб Мусҳафи шарифнинг Брайль алифбосида чоп этилган шаклини етказиб беришни йўлга қўйди.

International Union for Braille Quran Services (Халқаро Брайлда Қуръон хизматлари иттифоқи) ташкилотининг раҳбари сўзларига кўра, бугунги кунда кўзи ожиз бўлган шахсларга Қуръони каримни ўқиш имкониятини тақдим этиш муҳим.

Бугунги кунда Миср, Малайзия ва Иордания сингари мамлакатлар Брайль алифбоси асосида ёзилган Мусҳафларни чоп этадилар. Брайль алифбосидан фойдаланилган китоблар кўзи ожизлар учун қўл келади ҳамда ушбу инсонлар 7-15 кун ичида Қуръон ўқишни ўрганиб оладилар.

Халқаро Брайлда Қуръон хизматлари иттифоқи 2014 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирга қадар 10 дан ортиқ мамлакатга Қуръони каримни етказиб бермоқда.