Тошкент марказида олтита машина иштирокида ЙТҲ юз берди

Тошкентда кеча олтита автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, бир киши жароҳат олди.

«27 ноябрь куни, тахминан соат 21:30ларда, Олмазор туманидаги Себзор ва Нурафшон кўчалари кесишмасида олтита машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Автомобиллардан бирининг ҳайдовчиси жароҳат олди», – дея хабар беришди пойтахт ИИББдан.

Жабрланувчи касалхонага ётқизилган, шифокорлар унинг аҳволини қониқарли деб баҳолаяптилар.

Йўл-транспорт ҳодисасига айнан жароҳат олган ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилиши сабаб бўлган: у светофорнинг тақиқловчи сигналида чорраҳага чиқиб кетган.