Актриса Муқаддас Саъдуллаева фарзанд кутмоқда

785

Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаеванинг қизи Муқаддас Саъдуллаева фарзанд кутмоқда. Бу унинг ижтимоий тармоққа яқиндагина жойлаштирган суратларидан маълум.

Актриса кеча, 27 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган кинофестивалда иштирок этган ва суратларга тушган. Суратларда унинг ҳомиладорлигини кўриш мумкин.

Бундан бир йил аввал актриса интервьюда ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида оиласига дарз кетгани, турмуш ўртоғи билан ажрашганини маълум қилган эди. Хабарларга қараганда Муқаддас Саъдуллаева яна турмушга чиққан. Унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзилган изоҳларга қараганда, Саъдуллаева актёр Йигитали Мамажонов билан оила қурган.

Муқаддас Саъдуллаев ўтган йилнинг январь ойида Instagram’га қизи билан тушган суратини жойлаштириб, ушбу сурат остига собиқ турмуш ўртоғига аталган очиқ мактубни ёзиб қолдирган эди. Унда шундай дейилган:

“Мен сен билан бўлган ҳаёт ўйинида ғолиб чиқдим… Чунки менда У бор! Сенда эса йўқ! У менинг ҳаётим мазмуни, эртанги куним қуёши, қувончи, яшашга умидим, умримнинг мазмуни. Сенда яна шундай ўзи кичкина, аслида эса катта бахт бўлмиш мўж