Тошкентлик жиноятчи-ўқувчи аввалигисидан «каттароқ» жиноятга қўл урди

2018 йил 28 ноябрь куни Олмазор туманида яшовчи 224-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси, муқаддам судланган И.М. Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яна жиноятга қўл урган.

У “Фарҳод” ярмаркаси олдидаги 14-блокда жойлашган автомашиналарни таъмирлаш устахонасида хусусий тадбиркор У.С. томонидан таъмирлаш учун қолдирган “Кобальт” автомашинасини ҳайдаб қочган.

Кўрилган чоралар натижасида И.М. юқоридаги ярмарка олдида шу ҳудудда хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. Автомашина техник соз ҳолда эгасига топширилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.