«Медиа парк»даги фирибгар 40 нафар фуқарони 225 миллион сўмга чув туширди

522

Фирибгар бир қанча жиноятларни содир этиб, жабрланувчиларга жами 225 миллион сўмдан ортиқ моддий зарар етказган.

Бош прокуратура қошидаги «Ҳуқуқ» газетасининг хабар беришича, фирибгар жорий йилнин 7 июнь куни Сергели туманидаги «Медиа парк» маиший техника дўконида 1984 йилда туғилган М.Каримбердиевага 150 минг сўм бериш орқали ишончига кириб, унинг номига 4 миллион 936 минг сўмлик «Артель» кондиционерини кредит йўли билан олган.

Сўнгра, кондиционерни ўзга шахсга арзон нархда сотиб юбориб, олинган кредит қарзини тўламаганлиги натижасида М.Каримбердиевага моддий зарар етказаган.

Ушбу жиноят ишини тергов қилиш давомида З.Холдоров юқоридаги каби жиноятларни 40 нафар фуқарога нисбатан содир этиб, жабрланувчиларга жами 225 миллион сўмдан ортиқ моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур жиноят бўйича Сергели туман прокуратураси томонидан 1993 йилда туғилган З.Холдоровга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

11 + six =