2 C
Tashkent, UZ
09:50 Yakshanba, 24 Fevral, 2019

Ангела Меркелнинг самолёти Буэнос-Айресгача етиб бора олмади

304

Германия канцлери Ангела Меркелнинг самолётида техник носозлик аниқланди, шу сабабли экипаж ортга қайтишга қарор қилди, деб хабар беради DPA агентлиги.

Меркель Буэнос-Айресга — G20 саммитига йўл олган эди. Ҳукумат хизмат сафарлари учун фойдаланадиган «Конрад Аденауэр» самолёти Берлиндан учиб чиққан. Экипаж носозликни Нидерландия осмонидан ўтаётганда аниқлаган ва Кёльн аэропортига режалаштирилмаган қўнишни амалга оширган. Канцлер 30 ноябрь куни эрталаб бошқа рейс билан саммитга йўл олиши айтилмоқда.

G20 саммити Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда 30 ноябрь — 1 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Россия давлати раҳбари Владимир Путин билан Аргентинадаги G20 саммити доирасида ўтказилиши режалаштирилган учрашувни бекор қилган эди.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

ten + 18 =