Метеорологлар 2018 йилни энг илиқ йиллардан бири деб атади

170

Жаҳон метеорология хизмати 2018 йилни тарихдаги энг илиқ йиллардан бири деб атади.

Дунёдаги ўртача ҳарорат ва узоқ муддатли исиш тенденцияси бутун кузатувлар тарихидаги энг юқорилари ичида тўртинчи ўринни эгаллаши тахмин этилмоқда.

Айни пайтда кузатувлар тарихидаги энг илиқ 20 йил сўнгги 22 йил ҳиссасига тўғри келади, энг илиқ тўрт йил эса 2014—2018 йилларда кузатилган.

Бундан ташқари, иқлим ўзгаришининг бошқа яққол белгилари ҳам сақланиб қолмоқда, улар орасида денгиз сатҳининг кўтарилиши, океаннинг оксидланиши ва исиши, денгиз музининг ва музликларнинг эриши, барча қитъалардаги экстремал метеорологик ҳодисалар ҳам бор.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

15 − 11 =