Прокуратура органларининг хизмат кийимида собиқ МИБ ходими қўлга олинди

368

Мажбурий ижро Бюросининг собиқ ходими ўзини прокуратура терговчиси деб таништириб, ўз «хизмат»лари учун 500 АҚШ доллари талаб қилган.

Бош прокуратура хабарига кўра, Тошкент вилояти Миробод тумани ИИВ ЙҲХБ ходими С.И. вилоят прокурори номига ариза билан мурожаат қилган.

Аризада айтилишича, қандайдир Абдувоҳид ўзини прокуратура хизмат кийимида вилоят прокуратураси 18-бўлим терговчиси деб таништириб, уни тушган ариза асосида вилоят прокуратураси 8-бўлим томонидан унга нисбатан тайёрланаётган чора ҳақида огоҳлантирган.

Шундан сўнг, сохта терговчи бу масалада ёрдам беролишини айтиб, ундан ўз «хизмати» учун 500 АҚШ доллари сўраган.

28 ноябрь куни Тошкент вилояти прокуратураси 8-бўлими ва Бекобод шаҳри прокуратураси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, МИБнинг собиқ ходими А.С. ашёвий далиллар билан С.И.дан фирибгарлик йўли орқали 500 АҚШ долларини олаётганда қўлга олинган.

Фуқаро пора олаётган вақтида прокуратура органларининг хизмат кийимида бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

16 − 1 =