Ўзбекистонда минимал иш ҳақи 577 минг сўмгача оширилиши мумкин

900

Ўзбекистонда минимал иш ҳақи 577 минг сўмгача оширилиши мумкин. Бу кўрсаткич 1 декабргача 456 минг сўмга тенг эди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси Normaтив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида жойлаштирилди.

Ўзбекистонда минимал иш ҳақи ягона тариф сеткаси коэффицентлари бўйича ҳисобланади. Ҳукумат 2019 йил 1 январдан қуйи разрядлар коэффицентларини ўртача 10 фоизга оширишни режалаштирмоқда.

Бунда тариф сеткасидаги коэффицентларни англатувчи 2,476, 2,725 ва 2,998 рақамлари тегишли равишда 2,847, 2997 ва 3,148 рақамларига алмаштирилади.

Шунда келгуси йил январидан биринчи, иккинчи ва учинчи разрядлар бўйича маош олувчилар иш ҳақи 577, 607 ва 638 минг сўмгача кўтарилади.

Фикр-мулоҳаза қолдириш

1 та шарҳ

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

eleven − 6 =