ХОҚ раҳбари бокс “Олимпиада-2020”да бўладими деган саволга жавоб берди

195
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах бокснинг Токио-2020 Олимпиадаси дастурида бўлиш ёки бўлмаслигига ойдинлик киритди.

У бу ҳақда берилган саволга Токио шаҳрида ўтган ташкилотнинг Ижроқўм йиғилишидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида жавоб берди.

“Биз бокс турнирининг Токио Олимпиадаси дастурида бўлишини хоҳлаймиз ва бунинг учу бор имкониятимизни ишга соламиз. Бутун дунё боксчилари, бундан ҳавотир олманглар”, – деди Бах.

Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал Халқаро олимпия қўмитаси Халқаро ҳаваскорлар бокси федерациясининг Олимпиада-2020 доирасидаги барча режаларини музлатиб қўйганди.

 

Фикр-мулоҳаза қолдириш

Изоҳ қолдириш

Please enter your comment!
Please enter your name here

3 × five =