Локомотивнинг 18 ёшли футболчиси ўлик ҳолда топилди

Москванинг Локомотив клуби 18 ёшли ярим ҳимоячиси Алексей Ломакин йўқолганидан икки кун ўтиб, 2 декабрь куни ўлик ҳолда топилди.

Қайд қилинишича, футболчининг онаси 30 ноябрь куни маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига ўғлининг йўқолгани ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Орадан икки кун ўтиб, ёшлар жамоаси футболчиси ўлик ҳолатида топилган.

Клуб мазкур хабарни тасдиқлаган.

Ломакиннинг яқин дўсти берган маълумотга кўра, футболчи тез-тез спиртли ичимликлар истеъмол қилиб турган, шунингдек, бир қатор зарарли, сархуш қилувчи дори воситаларидан фойдаланиб келган. У йўқолган кунда ҳам дўстлари билан спиртли ичимликлар истеъмол қилган.

Ломакин – Локомотив тарбияланувчиси саналади. У 2018/19 йилги мавсумда клуб ёшлар жамоаси сафида учта учрашувда майдонга тушган. Футболчи сўнгги марта 14 сентябрь куни Динамога қарши учрашувда ўйнаган.